Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган малака тоифа синовлари вақти белгиланди. Унга кўра:
➖ Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 29 октябр куни (1 кун);
➖ Математика, физика фанларидан — 30-31 октябр кунлари (2 кун);
➖ Бошланғич таълим фанидан — 1-2, 4 ноябрь кунлари (3 кун);
➖ Ўзбек тили (Давлат тили), Она тили ва адабиёт фанларидан — 5-6 ноябрь кунлари (2 кун);
➖ Кимё, Биология, География, Иқтисодий билим асослари, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанларидан — 7-8 ноябрь кунлари (2 кун);
➖ Тарих, Тарбия, Давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан — 9 ноябрь куни (1 кун);
➖ Француз тили, Инглиз тили, Корейс тили, Немис тили, Хитой тили, Япон тили фанларидан — 11-12 ноябрь кунлари (2 кун);
➖ Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Мусиқа маданияти фанларидан — 13 ноябрь куни (1 кун);
➖ Жисмоний тарбия, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши — қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши — ўғил болалар учун) фанларидан — 14 ноябрь куни (1 кун);
➖ Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист, Ўқитувчи-дефектолог, Ўқитувчи-логопед, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психолог, Қорақалпоқ тили (Давлат тили), Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан — 15 ноябрь куни (1 кун);
Шунингдек, Мусиқа адабиёти ва тарихи, Мусиқа назарияси, Санъат тарихи, Амалий санъат, Этика ва эстетика, Академик хонандалик, Анъанавий ижрочилик (чолғу ижрочилиги, хонандалик), Анъанавий чолғулар ижрочилиги, Архитектура дизайни, Ахборот технологиялари асослари, Бадиий гилам ва гобеленлар уста-рассоми, Бадиий каштачилик уста-рассоми, Бадиий кулолчилик уста-рассоми, Бадиий наққошлик уста-рассоми, Бадиий ёғоч ўймакорлиги уста-рассоми, Бахшичилик санъати, Чарм буюмлари дизайнери, Дамли чолғулар ижрочилиги, Дамли ва зарбли чолғулар (габой, фагот, туба , тромбон), Дастгоҳли рангтасвир рассоми, Драма театри ва кино актёрлиги, Эстрада чолғулари ижрочилиги, Эстрада хонандалиги, Фольклор ижрочилик санъати, Фортепиано ижрочилиги, Графика рассоми, Ҳайкалтарошлик, Интерьер дизайни, Кино ва телевидения рассоми, Композиция, Компьютер графикаси ва дизайн, Концертмейстер (Жўрнавоз), Лак миниатюраси рассоми, Ландшафтлар ва атроф муҳит дизайнери, Либослар дизайни, Маҳобатли рангтасвир рассоми, Мусиқий театр актёрлиги, Мутахассисликка кириш, Оммавий байрамлар ва театрлаштирилган томошалар режиссори, Қаламтасвир, Рангтасвир, Қўғирчоқ театри актёрлиги, Рангтасвир ва амалий санъат асарларини қайта тиклаш рассоми, Рассом-фотограф, Саноат дизайни, Цирк санъати (жисмоний йўналиш), Тарбиявий ишлар методикаси, Тарихий театр либослари санъати рассоми, Тасвирий санъат (чизматасвир, рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик), Театр санъати, Театр саҳна безаги рангтасвир рассоми, Театр санъати бутафори рассоми, Техноген санъати, Торли чолғулар ижрочилиги, Умумий фортепиано, Вокал санъати, Халқ чолғулари ансамбли, Халқ рақси ижрочиси, Хонандалик, Хор дирижёрлиги, Хореография (Халқ саҳна рақси), Зарбли чолғулар фанларидан — 16 ноябрь куни (1 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогларни аттестациядан ўтказиш 2024 йил 29 октябр куни бошланади.
Малака тест синовлари ўтказиладиган жой манзиллари
Педагогларни аттестациядан ўтказишга доир синов материаллари