“Рақамли авлод қизлари” Бирлашган Араб Амирликларида таълим саёҳатида бўлишди

8 октябрь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Digital Generation Uzbekistan” билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган “Рақамли авлод қизлари”лойиҳасининг фаол иштирокчилари БААда таълим саёҳатида бўлишди. 

Мазкур лойиҳа доирасида иштирокчи қизлар Emirates National School билан ҳамкорликда рақамли технологиялар соҳасида тажриба алмашишди ва янги билимларни эгаллашди.

Дастур доирасида шунингдек халқаро экспертлар иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилиб, ўқувчи қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Маълумот ўрнида: “Рақамли авлод қизлари” лойиҳаси 2021 йилдан эътиборан анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu