Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини ташкил этиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти негизида Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилди.
2024-2025-ўқув йилидан бошлаб:
умумий ўрта таълим муассасаларида “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталикларини ўтказиб борилади.
2025-йил якунига қадар:
ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштиришга мўлжалланган “milliytarbiya.uz” электрон платформаси ва унинг мобил версияси ишлаб чиқилади.
2025-2026-ўқув йилидан бошлаб:
умумий ўрта таълим мактабларида тажриба синов тариқасида босқичма-босқич жаҳонда тан олинган ижтимоий-эмоционал таълим (Соcиал анд Эмотионал Леарнинг – СЕЛ) методикалари жорий қилинади.