Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Халқаро информатика олимпиадасида бронза медали соҳиби бўлди

6 сентябрь 2024 йил
image

Жорий йилнинг 1-8 сентябрь кунлари Мисрда 90 дан зиёд давлат вакиллари иштирокида ўтказилаётган 36-Халқаро Информатика Олимпиадасида (IOI 2024) Ўзбекистон терма жамоаси совринли ўринни қўлга киритди.

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги "Янги Ўзбекистон" университети талабаси Мардон Ҳазратов бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир аъзоси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Асилбек Суннатов "Honorable mention" (намунали иштирок) мукофотига сазовор бўлди.

Ғолибларни самимий табриклаб, уларнинг келгуси ишларида ҳам муваффақият тилаймиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu