Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова фахрий устозлар билан мулоқот қилди

1 сентябрь 2024 йил
image

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан соҳада узоқ йиллар фаолият юритган бир гуруҳ устозлар учун ушбу санаторияга бепул йўлланма тақдим этилган бўлиб, айни дамда улар соғлиқларини тиклашлари ҳамда мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган.

Мулоқот аввалида вазир устозларни байрам билан самимий табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди. 

Суҳбат давомида Ҳилола Умарова фидойи ва тажрибали устозларнинг босиб ўтган йўли ибрат мактаби эканлигини, уларнинг ёш авлодни Ватанга садоқатли фарзандлар қилиб етиштиришдаги бемисл ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган  ушбу лойиҳа тизимли тарзда давом этиши белгиланган бўлиб, устозларни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишиштириш режалаштирилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu