Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тассаруфидаги умумтаълим мактаблари вакиллари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилаётган “UNESCO ассоциацияланган мактаблар тармоғидан ўрта мактаб ўқитувчилари учун умумий маданий меросни тушуниш, сақлаш ва ҳимоя қилиш бўйича минтақавий” ўқув-тренингида иштирок этишмоқда.
Мазкур ўқув-тренинги “Марказий Осиёдаги Ипак йўли мероси йўлаклари - Европада маданий мерос йилининг халқаро аспектлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, ҳозирги кунда мазкур лойиҳада республиканинг 40 та умумтаълим мактаблари аъзо ҳисобланади.
Ушбу тренинг жорий йилнинг 13-15 август кунлари ўтказилиб, тадбирда таълим сифатини ошириш, ўқувчи ва ўқитувчилар тажрибасини бойитишга ҳисса қўшиш, келажак авлодлари учун меросимизни асраб-авайлашга кўмаклашиш мақсадида таълим дастурларига яшаб келаётган меросни киритиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.