Айни кунларда ўзбекистонлик бир гуруҳ таълим соҳаси экспертлари ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатишнинг Германия тажрибаси билан танишиш мақсадида Берлин шаҳрида бўлиб туришибди.
Германия ҳамкорлик жамияти (GIZ) ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирларда Германия касаба уюшмалари конфедерацияси, Савдо-саноат палаталари федерацияси (ДИҲК), Берлин глобал ўрганиш маркази, Касбий таълим ва тренинг бўйича федерал институти (БИББ) ҳамда йирик иш берувчи корхоналар (BVG, Schindler) вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси вакиллари билан юртимиз ўқувчи-ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.