Халқаро ҳамкорлик: математика ва табиий фанлар устозлари учун касбий ривожланиш семинар-тренинглари бўлиб ўтмоқда

8 июль 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Сингапурнинг Marshall Cavendish Education ташкилоти билан ҳамкорликда математика ва табиий фанлар ўқитувчилари учун семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Бугун пойтахтимизда мазкур тренингларнинг  очилиш маросими бугун бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва Маршалл Cавендиш Эдуcатион ташкилоти масъуллари, устозлар ҳамда координаторлар иштирок этишди. 

Унда Республикамиз бўйлаб 200 нафар ўқитувчи ва 60 нафар координатор иштирок этмоқда.

Ушбу тренинг тадбири давомида 200 нафар бош мураббий тайёрлаш кўзда тутилган бўлиб, улар ўз навбатида мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги ҳамкасбларига янги билим ва кўникмаларни етказишади. 

Тренинглар давомида хорижий мутахассислар томонидан:

  • Таълим тажрибаси ва жараёнларни режалаштириш,
  • устозлар учун иш режасини тайёрлаш ва тақдим этиш,
  • ўқувчиларнинг фанни ўрганишга бўлган қизиқишларини орттириш,
  • ПИСА тадқиқотлари ва унинг аҳамияти каби мавзуларда сўз юритилмоқда.

Тренинглар жорий йилнинг 12 июлига қадар давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu