Халқ таълими вазирлиги ўқувчилар ўртасида спортни тарғиб қилиш, спортнинг оммавийлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида “Sport & Dance challenge” шиори остида республика онлайн танловини ўтказади.
Танловда жисмоний тарбия ўқитувчиси камида 30 нафар ўқувчиси билан биргаликда спорт ва рақс ҳаракатларини уйғунлаштирган ҳолда фаоллаштирувчи бадантарбия машқлари акс этган 2 дақиқалик видео суратга олиши лозим.
Видеоролик 2021 йилнинг 15-17 март кунлари соат 8:00 дан 22:00 га қадар Халқ таълими вазирлигининг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги 5tashabbus_maktabda гуруҳига жойлаштирилиши лозим.
Ғолиблар қуйидаги мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади:
– тўғри ва мос танланган мусиқа;
– мусиқа – ҳаракатлар уйғунлиги;
– рақс ҳаракатининг асосий ритми ва темпи;
– синхронлик;
– фаоллаштирувчи ва соғломлаштирувчи хусусият;
– спорт ва рақс ҳаракатларидан мос равишда фойдаланилганлик;
– вақт регламенти.
Танлов ғолиблари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
“Sport & Dance challenge” онлайн танлови НИЗОМИ