Рақамлаштириш йўналишида Ижтимоий ҳимоя агентлиги билан ҳамкорлик кенгайтирилади

14 июнь 2024 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг рақамлаштириш йўналишига масъул ходимлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашув ташкил этилди.

Унда:

·  “Ягона электрон тизими – erp.maktab.uz” ва “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш;

·  мавжуд дастурий тизимларини ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва келгусида такомиллаштириш;

·  алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни электрон қабул қилиш;

·  «eMaktab» платформаси ва ундан фойдаланиш каби масалалар бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида Агентлик ва вазирликнинг масъул ходимлари ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларини ривожлантириш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этиш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu