Республика умумтаълим мактаблари раҳбарлари ва ўқитувчилари диққатига!

27 май 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг корейс тили ўқитувчиларини касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш очилганини эълон қилинади. 

Курслар гибрид шаклда ташкил этилган. Бунда жорий йилнинг 20 июнидан 15 августига қадар офлайн ўқитиш, 15 августдан 25 декабрга қадар эса масофавий семинарлар бўлиб ўтади. 

Курс иштирокчилари офлайн режимда ўқиш муддати учун ётоқхона билан таъминланади.

Ушбу курсда ўқишга қуйидаги педагогларга рухсат этилади:

- она тили ва адабиёт ўқитувчилари;  
- чет тили ва адабиёти ўқитувчилари;
- рус тили ўқитувчиси;
- давлат тили ўқитувчилари;
- филология ва тиллар тайёрлаш соҳаси мутахассислари;
- тегишли мутахассислик дипломига эга бўлган, аммо вақтинча ишсиз бўлган ўқитувчилар корейс тили ўқитувчилари.

Қайта тайёрлаш курсларига ёзилиш учун номзоддан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

- ариза;
- диплом нусхаси;
- мактабдан йўлланма (агар ҳозирда бирон бир таълим ташкилотида ишлаётган бўлса, йўлланма талаб этилмайди).

Номзодлар ушбу почта манзилига ҳужжатларни жўнатишлари мумкин: bshakhnoz99@gmail.com 

- Ҳужжатларни қабул қилиш  19 июнга қадар давом этади.

Қайта тайёрлаш курсида энг яхши ўқиш натижаларини кўрсатган иштирокчилар Кореяга амалиёт ўташ учун юборилади.

Талабаларни ўқитиш ва жойлаштириш учун маблағ Корея Таълим Маркази томонидан амалга оширилади.

 Боғланиш учун:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутахассислари ( +998 97 461 75 61; +998 95 770 33 44)

Ўзбекистондаги Корея таълим маркази (+998 99 027 57 34)

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu