Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтаётган аттестация жараёнлари қизғин ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 10-13 май кунлари француз, ҳинд, инглиз, корейс, немис, хитой, япон тили, қирғиз, қозоқ, тожик туркман тили ва адабиёти фанларидан дарс берувчи педагоглар малака тоифаси учун тест синовларини топшириши белгиланган.
Айни вақтда бўлиб ўтаётган тест синовларида барча ҳудуд педагоглари фаол иштирок этмоқда.
Фотолавҳаларда республикамизда бўлиб ўтаётган тест синови жараёнлар акс этган.