Сайт тест режимида ишламоқда

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ НУРОБОД ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНМОҚДА

23 февраль 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов Нуробод туманида ихтисослаштирилган таълим муассасалари баҳолаш тизимига ўтган 2-, ва 41-умумтаълим мактабларида бўлди. Ташриф давомида вазир ўринбосари чораклик сумматив баҳолаш бўйича мактабларда йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек,  вазир ўринбосари тумандаги олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича қизил тоифадаги  35-умумтаълим мактабида бўлиб,бу ерда  ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. 

Ташриф давомида таълим муассасасининг янги биносини қуриш бўйича давлат дастурига таклиф тайёрлаш  ҳамда мактаб кутубхонасини  болалар адабиёти китоблари билан бойитиш бўйича топшириқлар берди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu