Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-36-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.
Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар олдига жорий йилнинг 4-чорагига қадар мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ҳудудида кучли газланган, рангли, ширин ва энергетик ичимликлар ва юқори даражада тузланган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол ва реализация қилиш бўйича чекловлар жорий этиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси қўйилган.