Сайт тест режимида ишламоқда

Ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш тартиби тасдиқланди

9 февраль 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 7 февралдаги тегишли буйруғи билан мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаси ҳамда фаолияти давомида қўллаб келаётган замонавий методикаларини оммалаштириш ишларини такомиллаштириш бўйича:

ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш тартиби;

ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш учун тайёрланган методик ишига қўйилган талаблар ва баҳолаш мезони;

ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш бўйича фанлар рўйхати;

ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаси оммалаштирилганлиги тўғрисидаги сертификат намунаси;

ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаси оммалаштирилганлиги тўғрисида сертификатлар бериш босқичлари тасдиқланди.

Буйруқ матни

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu