Республикамиз бўйлаб барча ҳудудларга "Бибтехника" карвони жўнатилмоқда

15 январь 2024 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан "Бибтехника" карвонини ҳудудларга жўнатиш жараёни бўлиб ўтди.

Бундан кўзланган мақсад умумтаълим мактаблари кутубхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш  ва кутубхоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашдан иборат.

Унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам иштирок этиб, жараёнлар билан яқиндан танишишди.

"Бибтехника" жамланмасида қуйидагилар мавжуд:

жамлама китоби,

инвентар китоби,

кундалик дафтари,

китобхон формуляри,

"чўнтакча",

алифболи карточка,

қайтарув варақаси,

тўплам ғилофи.

Бугунги кунда Республика бўйича 14 та “Болалар кутубхона”лари ҳамда умумтаълим мактабларида жами 12 067 нафар кутубхоначилар фаолият олиб бормоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu