Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув йиғинининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда вазир ўринбосари Дилшод Кенжаев ва Миллий Гвардия Қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов ўқитувчиларни ўқув йиғинида муваффақиятли иштирок этишгани билан табриклашди.
Шундан сўнг иштирокчиларга сертификатлар топширилиб, уларнинг келгуси ишларида омад тилашди.
Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд мактабларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари учун 5 кун давом этган семинарлар давомида, жумладан:
Тайм менежмент-вақтни тўғри тақсимлаш ва бошқариш,
Ҳарбий топография ва унинг аҳамияти,
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш ҳақида сўз борди.
Шунингдек, иштирокчилар учун “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тарихи Давлат музейи” ва “Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи”га экскурсиялар ҳам ташкил этилди.
Маълумот ўрнида: "Темурбеклар мактаби"да бўлиб ўтган ушбу ўқув йиғинида Республикамиз бўйлаб 56 нафар ЧҚБТ фани ўқитувчилари иштирок этишди.