Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2021 йил 8 январда “Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув органлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш тизимини жорий этиш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.
Мазкур қарорга асосан Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув органлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда уларнинг сифат таркибини қайта кўриб чиқиш белгиланди.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг бошқарув ходимлари икки босқичда баҳолаш жараёнидан ўтказилади.
Биринчи босқичда баҳоланувчиларнинг халқ таълими соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш даражаси, менежерлик қобилияти, малака тавсифларида белгиланган лавозим мажбуриятларига мослиги, касбий компетентлилиги, дунёқараши ва ақлий салоҳияти (ИҚ) суҳбат (5 та саволдан иборат билет) тарзида аниқланади.
Иккинчи босқичда эса уларнинг келгуси фаолиятини ташкил этилиши ва режалари юзасидан тақдимоти баҳоланади.
Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирларининг умумий ўрта таълимни такомиллаштириш ва халқ таълими муассасаларини ривожлантиришга оид 3 йилга мўлжалланган истиқболли дастури;
туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири ўринбосари, шўба мудири ва мутахассисларининг сўнгги бир йил давомида амалга оширган ишлари, шунингдек, келгусидаги режалари бўйича слайдлар кўринишидаги тақдимоти баҳоланади.