Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кузги кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Бугунги кунга қадар мактабгача ва мактаб таълим муассасаларида 600 мингга яқин, жумладан:
– Қорақалпоғистон Республикасида — 98,3 минг;
– Андижон вилоятида — 35,1 минг;
– Бухоро вилоятида — 34,1 минг;
– Жиззах вилоятида — 92,1 минг;
– Навоий вилоятида — 29,7 минг;
– Наманган вилоятида — 11,7 минг;
– Самарқанд вилоятида — 68 минг;
– Сурхондарё вилоятида — 12,9 минг;
– Сирдарё вилоятида — 13 минг;
– Фарғона вилоятида — 72,9 минг;
– Хоразм вилоятида — 68,9 минг;
– Тошкент шаҳрида — 64,9 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.