Сайт тест режимида ишламоқда

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнири Республика босқичи ғолиблари аниқланди

22 октябрь 2023 йил
image

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” турнири Республика босқичи ғолиблари аниқланди.

Якуний натижаларга кўра:

Наманган вилояти Поп тумани 67-ИДУМ жамоаси 1-ўринни, 
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 47-мактаб жамоаси 2-ўринни,
Самарқанд вилояти, Иштихон тумани 48-мактаб жамоаси 3-ўринни эгаллашди.

Мазкур жамоалар аъзоларининг ҳар бири махсус диплом, тегишли равишда олтин, кумуш, бронза медаллари ҳамда ноутбуклар билан тақдирланишди.

Ғолиб жамоалар аъзолари қўшимча равишда республикадаги давлат олий таълим муассасаларига тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиниш ва бир ўқув йили давомида қуйидаги миқдорларда стипендиялар билан тақдирланиш имкониятини қўлга киритишди: 

1-ўринни эгаллаган жамоа аъзолари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари; 

2-ўринни эгаллаган жамоа аъзолари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари; 

 3-ўринни эгаллаган жамоа аъзолари - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари. 

Мактаблардаги "Заковат" клубларининг фаолияти энг яхши, деб топилган 30 нафар координаторлари планшетлар билан тақдирланди. 

Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, Республикадаги барча мактаблар "Заковат" клублари координаторлари Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида бир марта моддий рағбатлантирилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu