Сайт тест режимида ишламоқда

Инглиз тили ўқитувчилари учун касбий ривожланишнинг янги модели таништирилди

23 октябрь 2023 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Британия Кенгаши ва Норwич институти билан ҳамкорликда инглиз тили устозлари учун "Чемпион мактаблар" лойиҳаси доирасида касбий ривожланиш семинар-тренинги ўтказилди. 

Унда вазирлик масъуллари, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги директори Дениз Уеддинхем ва бутун Республикадан келган мактаб директорлари ҳамда устозлар иштирок этишди. 

Тренинглар доирасида қатнашчилар бугунги меҳнат бозорида талаб катта бўлган кадрларни етиштириш учун ўқитувчи қайси кўникмаларга эга бўлиши ҳамда бундай ўқитувчиларни шакллантириш учун мактаб раҳбарияти қандай бўлиши лозимлиги ҳақида тақдимот ишларини тайёрлашди. 

Шунингдек, семинар давомида инглиз тили ўқитувчиларга касбий ривожланишнинг янги модели таништирилди. Мазкур модел асосида устозлар ўз мактабларидаги инглиз тили ўқитувчиларининг касбий ривожланишлари учун масъул бўлишади. 

Бунда энди ўқитувчилар малака ошириш институтларида эмас, ўқув даргоҳининг ўзида ўз устларида ишлашлари мумкин. Мактаб директорлари эса мазкур жараёнда устозларга ёрдам беришади.

Ушбу тизим тажриба-синов тариқасида 19 та мактабда жорий этилмоқда. 

Келажакда ушбу модел бошқа фанлар учун ҳам жорий этилиши режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu