РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИ 86 ТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА АЛОҲИДА ТАЪЛИМГА ЭҲТИЁЖИ БЎЛГАН 28159 НАФАР ЎҚУВЧИ ТАЪЛИМ ОЛАДИ

13 апрель 2022 йил
image

Айтиш жоизки, бугунги кунда Республикамизда 86 та, жумладан, 4 та таянч ҳаракати шикастланган ва нутқида нуқсони бор, 14 та кўзи ожиз ва заиф кўрувчи, 18 та кар ва заиф эшитувчи ва 50 та ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган ҳамда 22 та санаторий шаклидаги таълим муассасалари фаолият юритиб, уларда 28 159 нафар ўқувчи таълим ва тарбия олади. Шунингдек, ушбу муассасалар томонидан 8668 нафар ногирон болаларга уйда якка тартибда таълим берилади.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар таълимини ташкил этишда уларга етарли даражада шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди. 

Жумладан:

И. Таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича:

- 2021 йилда таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун давлат бюджети ва ҳомийлар ҳисобидан жами 101,2 млрд. сўм маблағ ажратилди;

- 2018-2021 йилларда 9 та таълим муассасасида давлат бюджети ҳисобидан 28,9 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди; 

- “Замин” халқаро жамоат фонди ёрдамида кар ва заиф эшитувчи болалар учун таълим муассасаларида замонавий компютер синф хоналари ташкил этилди, роботехника жиҳозлари ва ўқув қўлланмалари етказилди;

- 11 та кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари эшитиш учун махсус техник жиҳозлар билан жиҳозланди;

- 2000 нафар кар ва заиф эшитувчи болаларга “Замин” халқаро жамоат фонди кўмагида эшитиш мосламалари ўрнатилди; 

- Тошкент шаҳридаги кўзи ожиз болалар мактаб-интернатида компютер маркази фаолияти йўлга қўйилди;

- 14 та кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари 3 минг дона махсус жиҳозлар (грифел ва прибор) билан таъминланди;

- барча муассасалар юқори тезликдаги оптик толали интернет билан таъминланди.

Хўш бугунги кунда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим сифатини яхшилаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

-  2021/2022 ўқув йилини ўзида 214 нафар касаллиги енгил даражадаги ўқувчилар инклюзив таълимга жалб қилиниб, умумтаълим мактабларига жойлаштирилди. Бугунги кунда инклюзив таълимга қамраб олинган ўқувчиларнинг умумий сони 808 нафарни ташкил қилмоқда.  

- жорий ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов тариқасида шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан умумтаълим мактабларида инклюзив таълим тизими жорий қилинди;

- имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари учун 360 номда 324,5 минг нусха дарсликлар чоп этилди;

- ўқув режа ва дастурлар оптималлаштирилиб, ўртача 12 фоизга қисқартирилди;

- уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар учун жами 11 664 дона ўқув қуроллари етказилди.

- ўқув жараёнини рақамлаштириш, қоғозбозликни камайтириш мақсадида таълим муассасалари рақамли таълим (электрон журнал) платформасига ўтказилган.

Алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтадиган бўлсак.

Бугунги кунда юқоридаги турдаги барча ўқув муассасалари томонидан ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида тикувчилик, дурадгорчилик, пазандачилик, ҳунармандчилик тўгараклари мавжуд бўлиб, улар барча зарурий жиҳозлар билан таъминланган;

- 2018-2021 йиллардаги 6 348 нафар битирувчиларнинг 380 нафари касб-ҳунар мактабига, 9 нафари академик лицейга, 62 нафари коллежларга, 23 нафари техникумларга, 240 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu