Икки йил олдин "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатига старт берилганида, мазкур лойиҳа доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаган Тошкент шаҳридаги 81-мактаб жамоаси лойиҳани янада кенгайтиришга эришишган.
Натижада ушбу таълим муассасаси боғи кенгайиб, турли дарахтлар ва гуллар билан бойиган ва мактаб 2022 йил "Eco Uzbekistan" лойиҳасига аъзо бўлган.
Бугунги кунда мактабда 10 нафар ўқувчи ва 5 нафар ўқитувчилардан иборат экофаоллар жамоаси тузилган ва экологик муҳитни яхшилаш борасида турли тарғибот тадбирлари ўтказилади.
Ўқув даргоҳи иссиқхонасида экологик тоза ҳосил етиштириш йўлга қўйилган. Бундан ташқари дарахт кўчатлари кўпайтирилиб, мактаб боғи кенгайтирилмоқда.
Маълумот ўрнида: мазкур мактаб ”Eco schools Uzbekistan" лойиҳаси доирасида Экологик таълим фонди (FЕЕ) 7 қадам дастурининг олий мукофоти — Яшил байроққа сазовор бўлган