Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Сингапурда бўлиб ўтган FIRST GLOBAL CHALLENGE робототехника чемпионатида ғолиб бўлишди.
Терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
1) Шукрулло Содиқов — Бухоро шаҳри,
2) Маҳкамбек Тешабаев - Тошкент шаҳри,
3) Назарбой Раҳмонов - Тошкент шаҳри,
4) Абдулазиз Мираҳмедов - Тошкент шаҳри,
5) Айдар Эрмухон – Тошкент шаҳри.
“Биз Сингапурга кучли жамоани олиб келдик, улар қисқа вақт ичида халқаро чемпионатга аъло даражада тайёргарлик кўришди. Ўзбекистонда робототехника йилдан-йилга жадал ривожланмоқда”, - дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди жамоа устози Сафина Тешабаева.
FIRST GLOBAL CHALLENGE - ҳар йили турли мамлакатларда ўтказиладиган робототехника бўйича жаҳон чемпионати ҳисобланади. Бу йилги чемпионатда 191 давлатдан вакиллар иштирок этишди.
Терма жамоамиз бу мусобақада иштирок этиш учун 100% грант ютиб олган.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу чемпионатда иккинчи йил иштирок этмоқда.