Сайт тест режимида ишламоқда

20-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси (IJSO)да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган иқтидорли ўқувчилар саралаб олинди

14 октябрь 2023 йил
image

Саралаш босқичида иштирокчиларга халқаро фан олимпиадалари стандартлари (талаблари) даражасидаги назорат материаллари берилди ҳамда ўқувчиларнинг  ишлари халқаро олимпиадалар совриндорлари бўлган тренерлар томонидан текширилди. 

Якуний натижаларга кўра қуйидаги ўқувчилар халқаро олимпиада иштирокчисига айланди: 

Азизбек Эркинов - Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси;

Далер Раҳимов - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси;

Нурсултон Аширалиев - Жиззах шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси;

Муродбек Юлдашев - Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 74-мактаб ўқувчиси;

Раҳимбой Вайсбоев - Хоразм  вилояти Урганч туманидаги 45-ИДУМИ ўқувчиси;

Жавоҳир Мамадалиев - Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси.

Эслатиб ўтамиз, 20-Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси жорий йилнинг 1-10 декабрь кунлари Таиланд давлатида ўтказилиши, бунда иштирокчи давлатларнинг сараланган ўқувчилари ҳамда терма жамоа раҳбарлари халқаро олимпиадада бевосита иштирок этиши режалаштирилган. 

Мазкур халқаро олимпиадада юртимиз ўқувчиларига омад ва зафарлар тилаймиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu