ЎҚУВЧИЛАРГА КАСБ ЎРГАТИШНИНГ МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2 февраль 2021 йил
image

2021 йилнинг 1 февраль куни Халқ таълими вазирлиги томонидан «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этишда амалга ошириладиган ишлар ҳамда келгусидаги истиқболли режалар хусусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Вебинар шаклида ташкил этилган семинар-тренингда ҳудудий халқ таълими бўлимларининг бевосита шу йўналишга масъул бўлган 200 га яқин ходимлари иштирок этди.

Тренингда Таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўлими бошлиғи Қадамбой Сайтов «Касбга йўналтириш тизими»ни жорий этишда амалга ошириладиган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Хусусан умумтаълим муассасаларининг 7-11-синф ўқувчиларини касбий мойиллиги ва қизиқишларини аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказиш ҳамда ҳаётда юқори натижаларга эришган турли соҳа вакиллари иштирокида ҳар ойда бир марта мактаб ўқувчилари учун «Касблар оламига саёҳат» мавзусида давра суҳбатлари ташкил этиш, ҳар чоракда камида бир маротаба «Менинг келажакдаги касбим» мавзусида семинар-тренинглар олиб бориш ҳамда ўқувчиларни келажакда эгалламоқчи бўлган касбларга йўналтириш бўйича методик тавсиялар берилди.

Ўқувчиларни касбга йўналтириш, мактабларда юқори малака талаб қилмайдиган замонавий касбларга ўргатиш ҳамда битирувчиларни тадбиркорлик курсларида ўқитиш орқали бандлигини таъминлашга доир масалалар бўйича амалий семинарларни йил давомида вазирлик ходимлари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказиш режалаштирилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu