Сайт тест режимида ишламоқда

Бугун юртимиздаги барча мактабларда биринчи қўнғироқ садолари жаранглади

4 сентябрь 2023 йил
image

Бугун юртимиздаги барча мактабларда биринчи қўнғироқ садолари жаранглади

Бугун — 4 сентябр куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 10 160 та мактабда 2023-2024 ўқув йилининг илк дарс соатлари бошланди. Жорий ўқув йилида 700 000 нафардан ошиқ болажонлар умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинди. 

Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди. 

Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 6,5 млндан ортиқ ўқувчилар иштирокида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида Мактабгача ва мактаб таълими вазири, вазирлик масъуллари, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирларда фаол ўқувчилар давлатимиз мадҳияси садолари остида юртимиз байроғини кўтаришди.

Маълумот учун айтиш лозимки, умумтаълим мактабларида 2023-2024 ўқув йилининг биринчи дарс соати — “Мустақиллик дарслари” билан бошланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu