1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ БАРЧА МАКТАБЛАРДА «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» 1 ШТАТ БИРЛИГИ МИҚДОРИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ

29 январь 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов давлатимиз раҳбари томонидан мактаблардаги «Ёшлар етакчиси» лавозимининг ставкасини камайтирмаслик бўйича топшириқ берилгани ҳақида аввалроқ хабар берганди.

Ушбу вазифаларни сўзсиз ва сифатли амалга ошириш ҳамда барча умумтаълим муассасаларида «Ёшлар етакчиси» лавозими бўйича юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатма берилди.

 

Унга кўра, 1 январдан бошлаб барча умумтаълим муассасаларда «Ёшлар етакчиси» лавозимини 1 штат бирлиги миқдорида сақланиши ҳамда ойлик иш ҳақи тўловларини тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини қатъий назоратга олиниши топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu