ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДА ИШЛАШ ИСТАГИДА БЎЛГАНЛАР УЧУН ОЧИҚ МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ

28 январь 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда вакант бўлган Халқ таълими вазирлиги Донор ва грантлар билан ишлаш шўбаси бош мутахассиси лавозимига очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган Халқ таълими вазирлиги Донор ва грантлар билан ишлаш шўбаси бош мутахассиси лавозимини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Эътибор беринг!

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танлов тўғрисида батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг (71) 241-01-92 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2021-йил 29-январдан 7-февралгача (шу куни ҳам) давом этади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu