Сайт тест режимида ишламоқда

Колл-марказга энг кўп тушаётган саволларга жавоблар

27 июль 2023 йил
image

Савол: Биз турмуш ўртоғимнинг ишлари туфайли Тошкент шаҳрида яшаймиз, аммо Навоий шаҳрида доимий рўйхатда турамиз. Фарзандимни 1-синфга ҳужжатларини топшираётганда ҳарбий сифатида рўйхатдан ўтказа олмаяпмиз. Бундан ҳолатда қандай йўл тутишимиз керак? 

Жавоб: Хабарингиз бор, 2023-2024 ўқув йилида 43 та туман ва шаҳарларда 1-синфига қабул жараёнлари онлайн шаклда, яъни вазирликнинг электрон хизматлар портали (my.maktab.uz) ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилмоқда.

Қабул жараёнлари биринчи навбатда жорий йилнинг 31 июлига қадар умумтаълим мактабларига ҳокимликлар томонидан бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1 августдан бошлаб эса микроҳудуддан ташқари яъни бир тумандан бошқа туманга, 10 августдан эса исталган ҳудуддан (чегарасиз) қабул жараёни амалга оширилади. Қабул жараёнлари 15 августда якунланади. 

Сиз Тошкент шаҳрида вақтинча яшаш жойингиз бўйича рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз, жорий йилнинг 10 августидан сўнг фарзандингизни мактабга жойлаштириш учун ариза топширишингиз мумкин бўлади.

Савол: Ўғлим Янгиҳаёт туманидаги 8-сонли мактабнинг 1-синфини тугатди. Кейинги ўқув йилида ўғлимни ўқишини иш жойимга яқин бўлган бошқа мактабга ўзгартирмоқчиман. Мактабдан мактабга кўчириш жараёнлари бошландими? 

Жавоб: Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш ота-оналарнинг мурожаатлари  асосида ўқув йили давомида ёки ёзги таътил даврида амалга оширилади.  Бунинг учун сиз, вазирликнинг электрон хизматлар портали (my.maktab.uz) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн шаклда ариза беришингиз керак.

Юборилган аризалар 3 иш кунида ўқувчи кўчириладиган мактаб маъмурияти томонидан кўриб чиқилиб, ариза берувчининг фарзандини мактабга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги (сабаблари кўрсатилади) ҳақида маълумот тизимга юкланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu