2023 йилда оромгоҳларда таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш, болаларни мазмунли дам олишларини йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
– Жорий йилда 200 та стационар оромгоҳларда жами 157 775 нафар болалар дам олдирилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 195 та оромгоҳларда 106 840 та болалар дам олдирилди.
– Жорий йилнинг 10-июл ҳолатига Ёз мавсуми давомида умумтаълим муассасаларининг 309 192 нафар ўқувчилари театрларга, 22 010 нафари музейларга ҳамда 25 448 нафари тарихий манзилгоҳларга саёҳатларга жалб этилди.
– “Тоғ саргузаштлари” фестивалининг республика босқичи 2023-йилнинг 9-10-июн кунлари Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён тоғ ёнбағрида ўтказилди. Фестивал жараёнларига 27 433 нафар ўқувчи-ёшлар ҳамда 597 нафардан ортиқ педагоглар қамраб олинди.
– “Баркамол авлод” болалар мактабларида фаолият юритаётган ҳамда илғор иш тажрибаларига эга бўлган тўгарак раҳбарларини аниқлаш, уларнинг меҳнатини муносиб тақдирлаш ва оммалаштириш мақсадида “Йил тўгарак раҳбари” танлови ташкил этилди.
Танловнинг 1-босқичида республиканинг барча туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар мактабларининг 1574 нафар тўгарак раҳбарлари қамраб олинди.