“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ БАХТИЁР БОЛАЛАРИ” ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби томонидан "Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари" шиори остида фестивал ташкил этилди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Фестивал доирасида тўгарак аъзоларининг ижодий ишлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Шунингдек, тадбирда Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан Uzbekistan Foreign Experts Group ташкилоти билан ҳамкорликда “Entry ижодкорлик” республика онлайн танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Маълумот учун, фестивал барча ҳудудий “Баркамол авлод” болалар мактаблари томонидан марказий истироҳат боғларда, хиёбонлар ҳамда кўнгилочар масканларида бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад “Баркамол авлод” болалар мактабларидаги тўгарак аъзоларининг ижодий ишлари кўргазмасини ташкил этиш, уларнинг сотувини йўлга қўйиш, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда ташкил этилган тўгаракларга бўлган қизиқишларини янада оширишдан иборат.