Чилонзордаги боғча раҳбари хизмат вазифасига масъулияцизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги учун лавозимидан озод қилинди
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 230-мактабгача таълим ташкилоти директори боғча ҳудудига бегона шахсни киришига йўл қўйиб берганлиги, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги, ички меҳнат тартиб- қоидаларини бузганлиги ва ўз хизмат вазифасига масъулияцизлик билан ёндашганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири топшириғига асосан таълим ташкилотидаги муҳит назоратга олинган, ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Айни дамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.