Ҳисоботлар

.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида “Ijro.gov.uz” тизимидаги топшириқларнинг бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ (октябрь)

3 ноябрь 2025 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ6166-сон “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, ҳудудларга ташрифлари ҳамда ҳузурларида ўтказилган йиғилиш баёнлари топшириқларини ижро ҳолати ҳар ҳафта жума куни – вазирнинг биринчи ўринбосари ҳузурида, ҳар ҳафта душанба куни – вазир ҳузурида, ҳар ойда – вазирлик ҳайъат мажлисларида доимий танқидий муҳокама қилиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимида ўтган беш йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ижроси юклатилган топшириқларнинг сони кескин ортган.

Жумладан, 2020 йилда 133 та ҳужжатдаги 544 та топшириқ юклатилган бўлса, 2025 йилда топшириқлан сони
3
баробарга ортиб 259 та ҳужжатда белгиланган 1 708 та топшириқ назоратга олинган.

Маълумот учун:

2020 йилда жами 133 та ҳужжатда 544 та топшириқ;

2021 йилда жами 202 та ҳужжатда 951 та топшириқ;

2022 йилда жами 157 та ҳужжатда 715 та топшириқ;

2023 йилда жами 166 та ҳужжатда 1 725 та топшириқ;

2024 йилда жами 185 та ҳужжатда 1 047 та топшириқ;

 

2025 йил 9 ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 186 та ҳужжатида белгиланган 689 та топшириқ ижроси таъминланишига эришилди.

Жумладан, ижро муддати СЕНТЯБРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 167 та топшириқ ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларида 46 та топшириқнинг ижроси тўлиқ таъминланди.

Бугунги кунда ижро муддати ОКТЯБРЬ ойига белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги 147 та топшириқдан (та топшириқ янги қўшилган) 147 таси (100 %)нинг ижроси таъминланган, та топшириқ маълумот учун қабул қилинган.

ОКТЯБРЬ ойида Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларидаги 46 та топшириқдан (15 та топшириқ янги қўшилган) 46 та (100,0 %) топшириқ ижроси таъминланган, Президент Администрацияси раҳбарининг 63 та топшириғидан (26 та топшириқ янги қўшилган) 62 та (98,4 %)сининг ижроси таъминланди, та топшириқ маълумот учун қабул қилинган.

Маълумот учун:

Президент Администрацияси раҳбари топшириқлари комплекслар кесимида:

Вазир котибияти раҳбари Ж.Шамшиевда – 1 та

НОЯБРЬ ойида 142 та асосий топшириқ  ижрога қаратилган бўлиб
9 таси муддатидан олдин назоратдан ечилди. 133 та топшириқ бўйича ҳам масъуллар билан биргаликда муҳокамалар ташкил этилиб келинмоқда.

Маълумот учун:

Президент топшириқлари комплекслар кесимида:

Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов 42 та, Вазир ўринбосари А.Турдиев – 28 та, Вазир ўринбосари Ф.Боқиев – 39 та,  Вазир ўринбосари Т.Комилов – 14 та, Вазир котибияти раҳбари Ж.Шамшиевда – 17 та

Декабрь ойида 465 та асосий топшириқ  ижрога қаратилган бўлиб 22 та топшириқ топшириқ доимий тусга эга бўлиб ваколатли ташкилотлар томонидан маълумот учун қабул қилиниб муддати мувофиқлаштирилмоқда.

Маълумот учун:

Президент топшириқлари комплекслар кесимида:

Вазирнинг биринчи ўринбосари Ш.Каримов 63 та, Вазир ўринбосари А.Турдиев – 62 та, Вазир ўринбосари Ф.Боқиев – 75 та,  Вазир ўринбосари Т.Комилов – 232 та, Вазир котибияти раҳбари Ж.Шамшиевда – 33 та

 

Таҳлилий маълумотлар:

ЮКЛАБ ОЛИШ

ЮКЛАБ ОЛИШ

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu