Гендер тенглик

.

«Инклюзив таълимда буллинг ва зўравонликнинг олдини олиш» мавзусида тренинг

24 октябрь 2024 йил
image

2024 йилнинг 24-октабр куни  вазирликнинг маслаҳат кенгачи тавсиясига асосан Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 7-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчилари, педагогик жамоа, юқори синф ўқувчилари, туман мутахассислари, Сергели туман хотин-қизлар ҳамда мактаб микроҳудудидаги маҳалла фаоллари учун Инклюзив таълимда буллинг ва зўравонликнинг олдини олиш мавсудида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

«Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар, айниқса ўқувчи қизларнинг мактабда ва оилада зўравонликка учрашининг олдини олиш» мавзуларида маърузалар тингланди.

Ушбу семинарда Сергели туман хотин-қизлар қўмитаси, туман махалла вакиллари фаол иштирок этишди.

Семинарда 230 нафар тингловчи қамраб олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu