Республика Бош прокуратураси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилган йўл харитаси ҳамда "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги" асосида бугун Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирда вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Абдумурод Тўраев ҳамда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хусниддин Мамадиев иштирок этди.
Мулоқот ЗООМ платформаси орқали онлайн тарзда ҳам ташкил этилди. Унда туман ва шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари, ходимлари, шунингдек мактабгача таълим ташкилоти ва мактаб директорларининг фаол иштироки таъминланди.

Мулоқот давомида сўнгги даврда таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Айниқса, коррупциянинг жамият ҳаётига салбий таъсири ва унинг оғир оқибатлари алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш давомида очиқ фикр алмашилди, коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик фаоллигини ошириш, таълим тизимида шаффофликни кучайтириш ҳамда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинди ва белгилаб олинди.