Коррупцияга қарши кураш

.

GRACE дастурини амалга оширилишига қаратилган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

2 август 2024 йил
image

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Ёшларда коррупцияга муросасизлик кайфиятини шакллантиришга қаратилган глобал ресурси (GRACE) дастурини амалга оширилишига қаратилган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб, дастурнинг амалга оширилишига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилот вакиллари дастур ижроси бўйича амалга оширилган ҳамда келгусида режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Ўтган давр мобайнида лойиҳа доирасида ёшларнинг таълим дастурлари учун мўлжалланган GRACE лойиҳаси доирасидаги контентлар таълим тилига таржима қилинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг коррупсияга қарши курашиш соҳасида таълим ва тадқиқотларни амалга оширувчи 10 га яқин профессор ўқитувчилари The anti-corruption academic (ACAD) га аъзо бўлиши таъминланди. Мактаб ўқувчилари орасида коррупция қарши курашиш мавзуларида иншолар ва расмлар танлови ўтказилди. 
 
Йиғилиш сўнгида ишчи гуруҳ аъзоларига янги ўқув йили бошланишига оз муддат қолганлиги, ўқувчи-ёшларни сифатли ўқув материаллари билан таъминлаш жараёнларини жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu