Ҳурматли тизим ходимлари,
Қадрли ота-оналар!
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган халқчил ва кенг ислоҳотлар натижаси ўлароқ, мактабгача ва мактаб таълими тизимида коррупциянинг олдини олиш, унинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, нодавлат таълим муассасалари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш, бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатларини профилактика қилиш борасида қатор чора-тадбирлар белгиланди.
Тизимда масофадан ёки “бир дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш кўлами йилдан йилга ортиб бормоқда.
Вазирлик коррупцияга қарши курашиш борасидаги бу каби ишларни келгусида ҳам тизимли равишда давом эттиради, жисмоний ва юридик шахсларнинг бу соҳадаги ташаббусларини қўллаб-қувватлайди.
Ҳурматли мактабгача ва мактаб таълими тизими жамоаси,
Қадрли ота-оналар!
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари, тизим ташкилотлари, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатларига гувоҳи бўлсангиз ёки уларнинг қонунчиликка зид бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотларга эга бўлсангиз, вазирликнинг “Ишонч телефони” (71-202-09-09) ёки мазкур алоқа каналлари орқали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин:
https://t.me/mmtv_anticorbot
https://uzedu.uz/uz/page/korrupsiyaga-qarshi-kurashish
https://vazir.uzedu.uz/
https://t.me/uzedu_vazirbot
info@uzedu.uz
Сизнинг ушбу мурожаатларингиз махфийлиги кафолатланади ҳамда тасдиқланган коррупцион ҳолатлар бўйича кескин чоралар кўрилади.
Шу ўринда тизим ходимларидан коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлишга ҳамда ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва холис бажаришга яна бир бор чақириб қоламан.