Халқ таълими тизимида Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси доирасида антикоррупцион "комплаенс-назорат" тизими жорий этилади.
Бугун Халқ тълими вазирлигида БМТ тараққиёт дастури лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги вакиллари иштирокида халқ таълими тизимида антикоррупцион комплаенс тизимини жорий этиш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.
Айтиш жоизки, мазкур лойиҳа дунёнинг тўртта йирик аудиторлик консалтинг компанияларидан бири бўлган KPMG халқаро компанияси томонидан донорлик маблағлари ҳисобига 4 босқичда амалга оширилади:
Коррупцияга қарши тизимнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш;
Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини ва тартиб таомилларинин такомиллаштириш/ривожлантириш;
Коррупцияга қарши стандартлар, чора-тартиблар тартиб таомилларини жорий этишда кўмаклашиш;
Коррупцияга қарши чоралар ва тартиб таомилларнинг самарадорлигини баҳолаш.
Лойиҳа Халқ таълими тизимининг барча фаолият босқичларида учрайдиган коррупция хавфи юқори бўлган 8 та йўналишни таҳлил қилиш орқали уларни бартараф этиш ҳамда устидан доимий назоратни ташкил қилиш имконини беради.
Лойиҳа доирасида вазирликнинг тўлиқ тизими танланган ҳудуд ва мактаблар мисолида ўрганиб чиқилиб, орттирилган ижобий тажриба Халқ таълими вазирлигининг барча бўғинларга жорий этилади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш давлат органларига коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартлар ва амалиётларни халқаро мутахассисларнинг фаол қўллаб-қувватлаши ва кўмаги билан янада осон ва самарали амалга ошириш имконини беради.
Бугунги кунда антикоррупцион комплаенс Ўзбекистоннинг учта вазирлик ва тўртта маҳаллий давлат хокимияти органида жорий этиляпти.