Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида янги мактаб биноларини лойиҳалаш, қуриш, молиялаштириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш лойиҳаси бўйича тендернинг иккинчи босқичи учун тендер таклифлари сўрови

30 август 2024 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти муниципал чегараларида 13 та умумий бошланғич ва ўрта таълим мактаблари лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) ДХШ асосида қуриш режалаштирилган. Лойиҳа халқ таълими тизимининг 1-11-синфларда (7 ёшдан 18 ёшгача) жами 13 000-14 000 ўқувчини қамраб оладиган янги таълим муассасаларидан иборат.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг «ДХШ тўғрисида»ги Қонунига тўлиқ мувофиқ ҳолда лойиҳани амалга ошириш учун малакали хусусий шерикни танлаш бўйича тендернинг иккинчи босқичи — тендер таклифлари сўрови бошланганлигини эълон қилади.

Тендер комиссияси Осиё тараққиёт банки ва халқаро маслаҳатчилар кўмагида илғор халқаро тажрибалар асосида тендер ҳужжатларини тайёрлади ва 7 нафар дастлабки малакалашдан ўтган тендер иштирокчиларни ўзларининг тендер таклифларини тақдим қилишга таклиф қилади.

Осиё тараққиёт банки лойиҳада Ўзбекистон ҳукуматига лойиҳа юзасидан транзакция масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида иштирок этади.

Ушбу лойиҳа лойиҳалаштириш, қурилиш, молиялаштириш ва техник хизмат кўрсатиш ДХШ механизми асосида тузилади. Шартнома ДХШ тўғрисидаги Қонун билан тартибга солинади. Танланган хусусий шерик лойиҳанинг дизайни, қурилиши ва ишлаш стандартларини лойиҳа тўлиқ даври мобайнида юқори сифатли таълим шарт шароитлари билан таминлаб бориши талаб қилинади. Таълим ва ўқитиш хизматлари бошланғич ва ўрта таълим учун ўқув дастури талабларига мувофиқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этилади. ДХШ келишуви лойиҳалаш, қуриш ва ишлаш стандартларининг бир қисми сифатида атроф-муҳит, ижтимоий ва гендер масалаларини ўз ичига олади.

Дастлабки малакалашдан ўтган талабгорлар тендер таклифларни 2025 йил 10 январь Тошкент вақти билан 23:59 гача топширишлари лозим.

Дастлабки малакалашдан ўтган талабгорлар тендер таклифлари учун сўров ҳужжатларини виртуал маълумотлар хонаси орқали юклаб олишлари мумкин. Агар юклаб олишда ёки виртуал маълумотлар бўлимига киришда бирор муаммо юзага келса, қуйдаги манзилга мурожаат қилишингизни сўраймиз:

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

A.nishonov@uzedu.uz

Осиё тараққиёт банки

OMDA1uzbedu@adb.org

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu