Вазирлик марказий аппарати

.
image

Тўраев
Рузибек
Очилович

Инклюзив таълим ва меҳрли мактаб фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

09:00 - 18:00

1982 йил 2 февраль куни Бухоро вилояти, Вобкент туманида таваллуд топган.

2003 й. Ўзбекистон Миллий Университети (кундузги);

2012 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси.

2002-2005 йй. - Шайхонтоҳур тумани 102-сонли мактабда тарих фани ўқитувчиси  

2007-2008 йй. - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Шайхонтоҳур туман кенгаши раиси ўринбосари, раиси

2008-2010 йй. - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида Мафкуравий, тарғибий-ташвиқий масалалар сектори мудири

2010-2015 йй. - Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари

2015-2016 йй. - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ишлар бошқарувчиси

2016-2019 йй. - Шайхонтоҳур туман Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари

2019-2019 йй. - Шайхонтоҳур туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий - маърифий ишлар мажмуаси бош мутахассиси

2018-2022 йй. - Халқ таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси

2022-2023 йй. - Халқ таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2023-2023 йй. - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва инклюзив таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари

2023 й. -  ҳ.в.  - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва инклюзив таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари:

ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар)нинг дифференциаллашган тармоқларини мақбуллаштириш;
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича устувор йўналишларни белгилаш, ногиронларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир давлат дастурларини, шунингдек ҳудудий дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш;
ногиронларнинг таълим олиши, уларни касбга тайёрлаш ва умумий ўрта таълим муассасаларида, стационар даволаш-профилактика ёки реабилитация қилиш муассасаларида даволанаётган ногирон болалар учун ўқув машғулотлари ташкил этиш;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни муқобил жойлаштиришнинг шаклларини (васийлик ва ҳомийликни белгилаш, болани фарзандликка ва оилага тарбияга олиш (патронат), ихтисослаштирилган тарбия, даволаш муассасаларига, ижтимоий ҳимоя муассасаларига жойлаштириш) белгилаш бўйича марказлашган назоратни олиб бориш;
меҳрибонлик уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмалари ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;
ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларининг, шунингдек вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа муассасаларнинг фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu