Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик марказий аппарати

.
image

МАМАРАИМОВА
НАСИБА
ЯДГАРОВНА

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

09:00 - 18:00

Мамараимова Насиба Ядгаровна 1973-йил 3-июнда Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. 1996-йил Тошкент давлат университетини, 2005-йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2009-йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. 2004-йилда “Шуҳрат медали” соҳиби бўлган. 

 

1996-2006 йй. - Ўзбекистон Республикаси ёшларининг "Камолот" жамғармаси Сурхондарё вилояти бўлими Маънавият маърифат фан ва маданият масалалари бўлими мудири, раис ўринбосари, Марказий Кенгашининг ташкилий кадрлар ва ахборот-таҳлил бўлими етакчи мутахассиси, кадрлар билан ишлаш бўйича инспектори, ёш хотин-қизлар ва оила масалалари бўлими мудири

2004-2005 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси

2006-2007 йй. - Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Болалар ташкилоти раиси

2006-2009 йй. - Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети талабаси

2011-2012 йй. - Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича мажмуаси бош мутахассис

2012-2014 йй. - Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий-маърифий муассасалар, кутубхоналар ва музейлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, С.Бородин уй-музейи директори

2015-2016 йй. - Тошкент вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раис ўринбосари-ижрочи директор, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси марказий аппарати Матбуот ва ахборот бўлими бош мутахассиси 

2017-2018 йй. - Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси масъул котиби, Ижро назорати ва ташкилий-кадрлар ишлари бўйича бош мутахассис

2018-2020 йй. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчи ва ёшлар ташкилотлари билан ишлаш бошқармаси етакчи мутахассиси

2020 - 2023 йй.  - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири маслаҳатчиси

2023 й. - ҳ.в.   - Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu