Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Франция Республикаси Президентининг Континентал Европа ва Туркия бўйича маслаҳатчиси Изабел Дюмон ва Франсия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аурелия Бушез билан учрашди.
Учрашув аввалида меҳмонлар учун Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб бўйлаб кампус-тур ташкил қилиниб, унда мактаб фаолияти ҳамда ўқувчилар эришган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.
Икки томонлама учрашувлар давомида вазир Ҳилола Умарова мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ҳамда вазирлик томонидан француз тилини иккинчи хорижий тил сифатида ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида Изабел Дюмон Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, учрашув давомида Франциянинг “Дидиер ФЛЕ” нашриётининг француз тилидаги дарсликлар тўплами Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан француз тили иккинчи хорижий тил сифатида ўқитиладиган мактаблар учун тақдим этилди.