Сайт тест режимида ишламоқда

Таълим соҳасида янги ва қулай электрон хизматлар ишга туширилади

27 март 2023 йил
image

Таълим соҳасида янги ва қулай электрон хизматлар ишга туширилади

Мактабгача ва мактаб таълими, Рақамли технологиялар ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари мутахассислари иштирокида аҳолига кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш,  Ягона интерактив давлат Хизматлари портали portali орқали кўрсатилаётган электрон хизматлар кўламини кенгайтириш ва янги хизматларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги электрон хизматларни тез орада ишга тушириш келишиб олинди: 

- Мактаб ўқувчиларни 1-синфга онлайн қабул хизмати;
- Ўқувчиларни мактабдан мактабга онлайн кўчириш хизмати;
- Электрон шаҳодатномани юклаб олиш хизмати;
- Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш хизмати;
- Талабаларга таълим кредитини онлайн ажратиш хизмати ва бошқалар. 

Мактабгача таълим ташкилоти, мактаб, олий таълим тизимларида янги электрон хизматлари жорий этилади. Барча таклифлар таҳлил этилиб, қулай хизматларни жорий этиш чоралари кўрилади. 

Таълим соҳасида жорий этилган электрон хизматлардан - Таълим соҳасида электрон хизматлар ҳаволаси орқали фойдаланиш мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu