Корея Республикаси Таълим вазирлиги делегацияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

28 март 2023 йил
image

Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари форуми доирасида Корея Республикаси Таълим вазирлиги делегацияси раҳбари Глобал таълимни режалаштириш Бюроси бошлиғи Пак Чи Ёнг билан учрашув бўлиб ўтди. 

Унда Пак Чи Ёнг таълим соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ўзбекистонда корейс тилини ўрганиш учун яратиб берилаётган шароитлар учун миннатдорчилик билдириб ўтди. 

Томонлар учрашув давомида:

- Корейс тилини иккинчи хорижий тил сифатида ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш, бунинг учун педагог-кадрларнинг малакасини ошириш,
- ўқитувчи ва ўқувчиларни корейс тилидаги материаллар билан таъминлаш, 
- корейс тили ўқитиладиган мактаблар сонини кўпайтириш имкониятини ўрганишни муҳокама қилишди

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu