Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи

18 март 2023 йил
image

Халқимиз азал-азалдан “Наврўз” нафаси келиши билан юртини обод қилиш учун, ариқ ва зовурларини тозалайди, атроф ҳудудларни тозалаб, кўчаларга сув сепиб супиришади.

Бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ ҳашари бўлиб ўтмоқда. Ушбу ҳашарда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Бугун эрталабдан вазирлик атрофидаги ҳудудлар тозаланиб, дарахт кўчатлари оқланди ва янги гул кўчатлари экилди.

Умумхалқ ҳашари ҳудудларда ҳам қизғин давом этмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu