Хабарингиз бор, бугун “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни оммавий ахборот воситалари ва meningkonstitutsiyam.uz манзилида эълон қилинди.
Юртимиз тараққиёти ва эртанги истиқболи, халқимиз турмуш даражасини ошириш ва фаравонлигини таъминлашга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилувчи Бош қомусимиздаги ўзгартиришлар лойиҳаси юртдошларимиз билан бамаслаҳат амалга оширилди. Унда таълим соҳаси, хусусан, фуқароларнинг мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таҳсил олиши, ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир қатор муҳим ҳуқуқий асослар келтириб ўтилган.
Хусусан, лойиҳа матнининг 50- ва 52-моддаларда:
давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиши;
алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар инклюзив таълим ва тарбия билан таъминланиши;
давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилиши каби долзарб жиҳатлар тилга олинган.
“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг тўлиқ матни билан қуйидаги манзил орқали танишишингиз мумкин.