Вазир жамғармасидан устама олишга номзодларни саралашнинг 2-босқич жараёнлари қандай ўтмоқда?

14 март 2023 йил
image

Вазир жамғармасидан устама олишга номзодларни саралашнинг 2-босқич жараёнлари қандай ўтмоқда?

Жорий йилнинг 13-март куни Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбатлар boshlandi.

Ушбу синов жараёнларига биринчи босқичда дарс берадиган умумтаълим фанидан бўлиб ўтган тест синовларида максимал баллнинг 80 ва ундан юқори фоиз натижани қайд этган 1722 нафар номзод қатнашмоқда.

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб, 9 ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 5 млн сўм) ҳар ойлик устама тўланади.

Суҳбат жараёнлари 18-мартга қадар давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu