Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик делегацияси айни вақтда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб туришибди

14 март 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси айни вақтда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб туришибди. 

Икки томонлама учрашувлар давомида  вазирлик делегацияси БАА Миллий мактаби ҳамда унинг қошидаги Технология ва касб маркази фаолияти билан танишди.

Унда БАА Миллий мактаблари билан хорижий тилларни ўргатиш ҳамда касбга йўналтириш борасидаги келгусидаги ҳамкорлик ишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация вакиллари учун Миллий мактаб ҳамда унинг қошидаги Технология ва касб маркази фаолияти бўйлаб кампус-тур ташкил этилди. 

Мазкур марказ ўқувчиларни касбга йўналтириш касб танлашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu