Сайт тест режимида ишламоқда

Юрист маслаҳати

14 март 2023 йил
image

Савол: Мактабда рус тилидан дарс бераман. Рус тили бўйича C1 даражадаги сертификатим бор. Мен мазкур сертификатга эга бўлганим учун Педагог кадрлар аттестацияси тест синовдан озод этиламанми?

Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди.

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-5117-сон Қарорининг 5-банди б)-кичик бандида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, франсуз, немис, испан, италян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилиши белгиланган. 

Яъни, аттестация жараёнида бериладиган имтиёз фақатгина ушбу Қарорда кўрсатилган хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатга эга бўлган педагог ходимлар учун татбиқ этилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu